• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 июня 2025

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари ва биринчи хонимлари дарахт экдилар — фото

Шунингдек, икки мамлакат президентлари ўз рафиқалари билан биргаликда “Наадам” анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилдилар.

736
0
prezident.uz

25 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан бирга "Их Тэнгэр" давлат мажмуаси боғида дарахт экдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.

Ташриф давомида олий мартабали меҳмонлар “Наадам” анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилдилар.

736
0

Комментарии