• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 октября 2020

Балиқ бериш эмас, балиқ тутишни ўргатиш лозим — Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” ДП жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича анжуман ўтказди.

1674
0
mt.uz

8 октябрда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўйича Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашида тезкор онлайн анжуман ташкил этилди. Бу ҳақда партия Ахборот хизмати хабар берди.  

Анжуманда “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб, президент томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда партия вакиллари ва депутатларга жиддий ва масъулиятли ишлар юклатилаётганига алоҳида урғу берган.

—  Энди одамларга балиқ эмас, қармоқ бериб балиқ тутишни ўргатишимиз лозим. Яъни, ишсиз аёлга тикув машинаси олиб бериш билан муаммо ҳал бўлмайди. Биринчи навбатда, унинг тикувчиликка уқуви бор-йўқлигини аниқлашимиз, бўлмаса, хоҳишига қараб, тикувчиликни ўргатишимиз керак, – деган фикрни илгари сурган Алишер Қодиров.

Жами 350 нафарга яқин қатнашчи билан ўтган анжуманда партиянинг асосий вазифалари қаторига, моддий кўмакка муҳтож бўлган оилалар, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам, билим ва ҳунар ўрганишга эҳтиёжи бор, тадбиркорлик бўйича ғоялари бор, аммо амалга оширишга қийналаётганлар, ишсиз ёшлар ҳамда хотин-қизлар масалалари ҳам киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров аввал ҳам қатор баёнотлар билан чиққан. Хусусан, жамиятда коррупцияни йўқотиш учун  иккита масалани бугун ҳал қилишимиз керак, яъни, тарбияни кучайтириш ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини яратиш жоизлигини таъкидлаганди.

Карантин даврида 30 кишилик тўй ўтказишга муносабат билдираркан, “Ким нима экса шуни ўради. Ўзбек халқи юз йилдан бери ҳеч нарса ўрмаяпти. Баъзи халқлар аллақачон келажак ҳисобини якунламоқдалар... ҳатто бизнинг ўрнимизга ҳам” деганди.

1674
0