• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 октября 2020

Тонировкага рухсат берилган автотранспорт тоифалари кенгайтирилди

Ҳукуматнинг бу борадаги тегишли қарорига ўзгартиришлар киритилди.

2000
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 18 июлдаги 547–сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.  

Унга кўра:

N1 ва N2 тоифадаги юк ташувчи автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналарини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ҳамда олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада;

М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш)га рухсат берилди.

Аввалроқ, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун 2 баравар камайтирилгани ҳақида хабар берилганди.

2000
0