• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 июля 2025

Тошкентдаги чорраҳалардан бири 3 кунга ёпилди

Содиқ Азимов кўчаси ва "Ўзбекистон овози" кўчалари кесишмасида автоуловлар ҳаракати 5 июлгача ёпилди.

1352
0
UzNews.uz

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, тумандаги "Ўзбекистон овози" кўчаси тубдан таъмирланиб замонавий инфратузилма, туризм кўчасига айлантирилмоқда. Айни дамдаги қурилиш, таъмирлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида: 

Содиқ Азимов кўчаси ва "Ўзбекистон овози" кўчалари кесишмасида автоуловлар ҳаракати бугун, 2 июль соат 12:00 дан 5 июль соат 08:00 га қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади.

— Маълумот ўрнида, Мустақиллик шох кўчасидан ҳаракатланганда Махатма Ганди кўчасига ўтиш ва қайрилиб олиш мумкин;
— Маҳтумқули кўчасидан ҳаракатланганда Содиқ Азимов кўчасининг "Ўзбекистон овози" кўчасига туташ қисмидан қайрилиб олиш мумкин.

Таъмирлаш ишлари кун-у, тун ташкил этилади ва икки сменада амалий ишлар олиб борилади.

1352
0

Комментарии