• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 5 июля 2025

Андижондан Самарқандга келин бўлиб тушган 31 ёшли аёл вафот этди

Ҳолат юзасидан унинг турмуш ўртоғига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

2289
0
Видеодан кадр

Бугун, 5 июль куни Андижондан Самарқандга келин бўлиб тушган аёл вафот этгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, 2023 йили андижонлик қиз Самарқанд вилоятига турмушга чиққан. Келиннинг яқинларининг айтишича, марҳума турмуш ўртоғининг хонадонида вафот этган. Маълумотларга кўра, бундан аввал аёл ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида ўзаро оилавий келишмовчиликлар бўлиб тургани айтилди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро И.И.га нисбатан ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми "а" (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2289
0

Комментарии