• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 июля 2025

Тошкентда темир панжаралар ўрнатиш учун 7 млрд сўм маблағ ажратилади

Пиёдалар билан боғлиқ ЙТҲларнинг олдини олишга қаратилган ҳоким қарори эълон қилинди.

677
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри кўча ва йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, темир панжаралар ўрнатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг тегишли қарори эълон қилинди.

Мазкур харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Таъкидланишича, объектда лойиҳалаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича буюртмачи этиб – Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси белгиланди.


677
0

Комментарии