• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Мир 29 июля 2025

АҚШда танкер ва яхта тўқнашуви оқибатида икки бола ҳалок бўлди

Яхтада бўлган 4 нафар боладан икки нафари вафот этди, қолган икки нафари оғир аҳволда шифохонага етказилган.

1028
0
Видеодан кадр

АҚШнинг Флорида штатидаги Маями-Бич шаҳрида баржа бортида болалар бўлган елканли яхтага бориб урилиши натижасида икки нафар вояга етмаган болаҳалок бўлди, яна икки нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

"Елканли қайиқдаги олти кишининг барчаси қутқарувчилар томонидан сувдан олиб чиқилди, тўрт нафар бола яқин орадаги шифохонага етказилди, кейинчалик улардан икки нафари вафот этгани эълон қилинди," - дейилади хабарда.

Аниқланишича, жабрланганлар етти ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган елканли оромгоҳ иштирокчилари бўлган. Яхта баржа остида қолиб кетган. Ҳодиса тафсилотлари АҚШ Қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан ўрганилмоқда.

1028
0

Комментарии