• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 30 июля 2025

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг янги қўмондони тайинланди

Мудофаа вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди, жумладан, яқинда ташкил этилган Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети таркибига кирувчи институтлар раҳбарлари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

3188
0
akad.uz

Полковник Қодиржон Турсунов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Бу ақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

У янги лавозимда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган генерал-майор Фарҳоджон Шерматов ўрнини эгаллади.

Полковник Қаҳрамонжон Зоидов Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти бошлиғи лавозимини полковник Абдулла Ҳамроев эгаллади.

Подполковник Бахтиёр Раҳимов Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа институтига раҳбар этиб тайинланди.

Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Ҳарбий тиббиёт институти бошлиғи лавозимига тиббиёт хизмати полковниги Улуғбек Расулов тайинланди.

3188
0

Комментарии