• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 августа 2025

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 5,3 млн нафар турист келди

Миллий статистика қўмитаси хориж фуқаролари Ўзбекистонга энг кўп нима сабабдан келганини маълум қилди.

1664
0
UzNews.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами қарийб 5,3 млн нафар хориж фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 млн нафарга ёки 48,9 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга келган хориж фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

— қариндошларни йўқлаш – 3 596 799 нафар;
— саёҳат – 783 696 нафар;
— хизмат юзасидан – 594 023 нафар;
— тижорат – 223 581 нафар;
— даволаниш – 48 557 нафар;
— ўқиш – 9 546 нафар.

1664
0

Комментарии