• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 22 августа 2025

Нукусда чанг бўрони кузатилмоқда: ҳаво ифлосланиши ЖССТ меъёрларидан 20 баравар ошди

Нукус аҳолиси чанг бўрони бутун шаҳарни қамраб олгани ва аэропорт ҳудудидаги кўринишни сезиларли даражада камайтиргани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзмоқда.

989
0
Видеодан кадр

"Ўзгидромет" ҳавонинг ифлосланишини автоматик мониторинг қилиш станциялари маълумотларига таяниб хабар беришича, ПМ-10 (чанг)нинг майда дисперсли заррачалари миқдори 1653 мкг/куб.мни ташкил этди, бу рухсат этилган максимал концентрациядан (РЕМ - 500 мкг/куб.м) 3,3 баравар юқори.

Шу билан бирга, ПМ-2,5'нинг майда дисперс заррачаларининг миқдори 704 мкг/куб. мга етди, бу рухсат этилган максимал концентрациядан 20 баравар юқори (ПДК - 35 мкг/куб. м).

Эслатиб ўтамиз, диаметри 2,5 мкм гача бўлган ПМ-2,5 зарралари сурункали касалликларни келтириб чиқариши мумкин: астма, юрак-қон томир касалликлари, инсульт ва ўпка саратони хавфини оширади.

989
0

Комментарии