• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 25 августа 2025

Россия-Украина ўртасидаги урушда қатнашган ўзбекистонлик эркак 4 йилга қамалди

Қашқадарёлик эркак Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йил давомида ҳар ойда 210 000 рубль миқдорида ойлик маош олиш эвазига муддатли ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида шартнома имзолаган.

1810
0
Sputnik

Жорий йилнинг 13 август куни, жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида Х.Х.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Судланувчи Х.Х. шу йилнинг 29 июнь куни "Тошкент-Нижний Новгород" йўналишидаги авиарейс орқали Россиянинг Нижний-Новгород шаҳрига мавсумий ишлаш мақсадида бориб, у ердан Ростов на Дону вилояти орқали Украинанинг Донецк вилоятига ўтиб, Донецк вилоятида бўлиши давомида моддий манфаат кўзлаб "Россия-Украина" урушида Россия тарафини олиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этиш бўйича жиноий режа тузган.

2024 йил 8 июль куни Украинанинг Донецк вилоятида Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йил давомида ҳар ойда 210 000 рубль миқдорида ойлик маош олиш эвазига муддатли ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида шартнома имзолаб, "Россия-Украина" ўртасидаги жанговар ҳаракатларда Россия тарафини олиб иштирок этиш учун ёлланган.

Судланувчи Х.Х. ЖКнинг 154-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойига бориши ва уйига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтидан ташқари яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

1810
0

Комментарии