• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 октября 2020

Қирғизистон МСК парламент сайловлари натижаларини бекор қилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулнора Джурабаева бу хабарни тасдиқлаган.

1401
0
Sputnik / Табылды Кадырбеков

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайлови натижаларини бекор қилди.

Марказий сайлов комиссияси 4 октябрь куни бўлиб ўтган Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловлари натижаларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Маълумотни Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулнора Джурабаева тасдиқлаган.

Унинг сўзларига кўра, ихтиёрий истеъфо бериш масаласи ҳам муҳокама қилинган. 

"Менимча, ушбу сайлов кампанияси билан биз ўзимизни обрўсизлантирдик, шунинг учун бу ҳолатда энг яхши ва энг тўғри қарор муддатидан олдин истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарор бўлади", деган Гулнора Джурабаева.

Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни парламент сайловларида 7 фоиз тўсиқдан ўтолмаган партиялар тарафдорлари Бишкекда норозилик намойишини бошлаганди. Овоз беришда қатнашган 16 партиядан атиги тўртта партия парламентга сайланди. Намойишчилар қайта овоз беришни талаб қилмоқда.

1401
0