• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 сентября 2025

"Ўзбекнефтгаз" АИ-80 бензинини сотишни бутунлай тўхтатди

Харидорлар томонидан илгари харид қилинган АИ-80 русумли автобензин ҳажмлари уларга мавжуд шартномаларга мувофиқ етказиб берилади.

670
0
UzNews.uz

"Ўзбекнефтгаз" АЖ 2 сентябрдан бошлаб АИ-80 бензинини биржа савдолари орқали сотиш тўлиқ тўхтатилишини маълум қилди. Бунинг ўрнига АИ-92 маркали юқори октанли автобензинни биржа савдоларига қўйиш ҳажми оширилди. 

"Агар шу пайтгача 1000 тонна АИ-92 бензини сотувга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 1720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти бор," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тадбиркорлар томонидан жорий йилнинг август ойида харид қилинган АИ-80 русумли автобензин ҳажми сентябрь ойида мажбуриятлар ва мавжуд қолдиқлар доирасида ўз эгаларига етказиб берилади.

670
0

Комментарии