• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 сентября 2025

Халқаро қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик БААда ушланди

Оғир жиноятлар содир этганлик айби билан халқаро қидирувда бўлган икки нафар фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига топширилди.

770
0
Ўзбекистондаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси Ўзбекистон Республикасидаги Интерполнинг Миллий марказий бюро

Бирлашган Араб Амирликларидан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикасига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Интерполнинг Миллий марказий бюроси хабар қилди.

Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий Марказий Бюролари ходимларининг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириши натижасида, оғир жиноятлар содир этганлик айби билан халқаро қидирувда бўлган икки нафар фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига топширилди.

Миллий марказий бюролар ўртасидаги учрашувлар ва музокаралар давомида шаклланган икки томонлама алоқалар, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашга йўналтирилган барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги халқаро битимларга асосланган тарзда жиноятчиларни топшириш кўрсаткичларининг ўсиши кузатилмоқда.

Олиб келинган шахслар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирувда бўлган. Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиш учун суд олдида жавоб беришади.

770
0

Комментарии