• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 октября 2020

Қозоғистон авиакомпанияси Урганчга парвозларни амалга оширишга рухсатнома олди

SCAТ авиакомпанияси “Актау – Урганч – Актау” йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни бошлайди.

1284
0
Twitter

Қозоғистоннинг SCAТ авиакомпанияси “Актау – Урганч – Актау” йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.   

Маълум қилинишича, 2020 йил 1 августдан  бошлаб Урганч аэропортида жорий қилинган “Очиқ осмон” режими асосида «Ўзавиация» агентлиги SCAТ авиакомпаниясига 2020 йил 2 октябрдан “Актау – Урганч – Актау” йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатнома берди.

Аввалроқ, бир қанча авиаташувчилар коронавирус пандемияси фонида республикага бўлган парвозларни қайта тиклашга тайёр эканликларини билдирганди.

1284
0