• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 22 сентября 2025

Фарғонада қарийб 6 млн дона пиротехника воситаларини сақлаган шахслар ушланди

Мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра салкам 1,3 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

1203
0
Божхона қўмитаси

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, юкхонага 2 турдаги 2 млн 324 минг дона салют ва петардалар ортилгани аниқланди.

Шунингдек мазкур юк автотранспорт воситаси келиб тўхтаган хонадон ҳам кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам 2 турдаги 3 млн 485 минг донадан зиёд салют ва петардалар борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатда ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва сифати кафолатланмаган пирохтеника воситаларининг умумий миқдори 5,8 млн донадан ошиқ эканлиги айтилди.

Ҳозирда вақтинча сақловга топширилган мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра салкам 1,3 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

1203
0

Комментарии