• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 сентября 2025

Тошкент вилоятидаги шифохоналарда боғчаларда заҳарланган 38 нафар бола қолмоқда

Тарбияланувчиларнинг оммавий заҳарланиши фонида Бош прокуратура давлат МТТларида кенг кўламли текширувларни бошлади.

506
0
UzNews.uz

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Бугун, 29 сентябрь соат 12:00 ҳолатига кўра, Тошкент вилоятидаги шифохоналарда боғчаларда заҳарланган 38 нафар бола қолмоқда.

Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, улар ҳам тез орада касалхонадан чиқарилади. Ота-оналарга фарзандларининг саломатлиги тўғрисида мунтазам равишда маълумот бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг етти туман ва шаҳарларида қарийб 2 минг нафар тарбияланувчи заҳарланган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси бир хил кефир истеъмол қилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 7 нафар гумонланувчи қўлга олинган.

Оммавий заҳарланишдан сўнг Бош прокуратура барча давлат мактабгача таълим ташкилотларига аутсорсинг шартномалари бўйича озиқ-овқат етказиб беришни кенг кўламли текширишни бошлади.

506
0

Комментарии