• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 13 октября 2025

Тошкентдаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди - видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳодисага изоҳ бериб, ёнғиннинг тахминий сабабини маълум қилди.

1261
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 208-мактабда содир бўлган ёнғин видеолари тарқалди.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 13 октябрь куни соат 17:23 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 208-мактаб ҳудудидаги бўш турган бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:28 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 17:39 да қуршаб олинган ва соат 17:42 да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ҳодиса вақтида мактабда ходимлар ва ўқувчилар бўлмаган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик бўлган. Ҳозирда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1261
0

Комментарии