• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 октября 2025

Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Тегишли қарор президент томонидан имзоланган. Ҳужжатда, шунингдек, ўзбек тилини ўқитиш бўйича янги дарсликлар, услубий қўлланмалар ҳамда болалар учун изоҳли луғат тайёрлаш назарда тутилгани қайд этилган.

733
0
UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев давлат тилини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат органларининг марказий аппаратларида, республика миқёсидаги хўжалик бирлашмаларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, шунингдек, турли даражадаги ҳокимликларда раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Қайд этилишича, ушбу лавозим бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида таъсис этилади.

Шу билан бирга, 2026 йилдан бошлаб она тилига яқин тилларда таълим оладиган мактаблар учун ўзбек тилидан янги авлод дарсликларини ишлаб чиқиш, мактабгача таълим муассасалари педагоглари учун услубий қўлланмалар тайёрлаш, болалар учун «Менинг илк изоҳли луғатчам» номли иллюстрацияланган изоҳли луғатни нашр этиш, шунингдек, ўзбек тилини ўргатишга қаратилган замонавий анимацион маҳсулотлар яратиш бошланади.

Маълум қилинишича, янги чора-тадбирлар ёш авлодда давлат тилига ҳурмат туйғусини шакллантириш ва халқаро тилшунослик ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган.

733
0

Комментарии