• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 7 ноября 2025

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда нисбатан илиқ ҳарорат кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

8149
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массалари чекинишда давом этади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.

Бугун кундузи ҳаво 10-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, якшанба куни эса 14-17 даража илиқ, жанубда 18-20 даража илиқ бўлади.

Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилади, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат илиқ бўлади. Кучсиз совуқ кечаси ва эрталаб асосан фақат республика шимоли ва чўл ҳудудларида сақланиб туради.

Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 7 ноябрда 10-12 даража, 8-9 ноябрда 14-16 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳарорат 1-3 даража илиқ бўлади.

8149
0

Комментарии