• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 28 ноября 2025

Энергетика вазирлигида кадрлар ўзгариши амалга оширилди

“Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси алмашди. Компаниянинг собиқ раҳбари эса Ўзэнергоинспекцияга раҳбар этиб тайинланди.

1120
0
Энергетика вазирлиги

Назиров Абдумалик Абдусалимович — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

А.Назиров бунга қадар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига кўра, Исакулов Дадажон Айнакулович — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Ўзэнергоинспекция”) бошлиғи этиб тайинланди.

Д.Исакулов бунга қадар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

1120
0

Комментарии