• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 4 декабря 2025

Ишлаб чиқаришни Тошкентдан Сирдарёга кўчиришда тадбиркорларга имтиёзлар берилади

Ишлаб чиқариш қувватларини Сирдарё ЭИЗ ҳудудида соддалаштирилган расмийлаштириш, чегирмалар ва имтиёзли кредитлар билан жойлаштириш таклиф этилмоқда.

1476
0
President.uz

Аввалроқ, Тошкентдаги бир қатор саноат корхоналари босқичма-босқич пойтахтдан ташқарига кўчирилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ишлаб чиқаришни Сирдарё вилоятига кўчирмоқчи бўлган тадбиркорларга енгилликлар берилади. Бу ҳақда президент иштирок этаётган халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши сессиясида маълум қилинди.

Қайд этилишича, аксарият тадбиркорлар меҳнат ресурслари арзон, инфратузилма ривожланган, ер ва мол-мулк солиқлари паст бўлган ҳудудларни қидирмоқда.

Сирдарё эркин иқтисодий зонасида мавжуд пойтахт ишлаб чиқариш қувватларини бўш ер майдонларига жойлаштириш учун катта имкониятлар мавжуд.

Шу боис корхонасини Тошкентдан Сирдарёга кўчирмоқчи бўлган тадбиркорларга саноат зонасидан ер участкалари соддалашган тартибда ва чегирма билан берилади.

Бундан ташқари, уларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади ва темир йўл орқали хомашё ташишда пасайтирилган тарифлар қўлланилади.

1476
0

Комментарии