• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 25 сентября 2020

ДХХ таълим соҳасидаги қатор коррупция ҳолатларига чек қўйди — видео

Бухоро ва Самарқандда абитуриентларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган қонунбузарлар қўлга олинди. 

1728
0
Скриншот

ДХХ ва Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жондор туманида туғилган 41 ёшли фуқаро қўлга олинди.

2017 йилгача Бухоро давлат университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган фуқаро алдов йўли билан абитуриентнинг ишончига кириб уни БухДУга киритиш учун пул талаб қилади.

Бунинг учун  $3 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, айни пайтда Бухоро давлат университети ва тиббиёт коллежида ўқитувчи бўлиб ишловчи шахс Бухоро банк коллежида ишловчи ўзининг ҳамтовоғи билан олдиндан тил бириктириб, $3 500 доллар эвазига бир абитуриентни БухДУга ҳамда $3 000 доллар эвазига яна бир абитуриентни Бухоро муҳандислик технологиялари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб жами $6 500 доллари олганларида жиноят устида қўлга тушди.

Таълим соҳасидаги яна бир қонунбузарлик Самарқанд шаҳрида ҳам содир этилган. Фуқарони Самарқанд давлат чет тиллари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар $6 000 доллар “хизмат ҳақи” сўрайди. ДХХ ва Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни пайтда ушбу ҳолатлар бўйича жиноий иш қўзғатилган.

1728
0