• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 декабря 2025

Ўзбекистондаги барча газ қуйиш шохобчалари 24 соатлик иш режимига ўтади

30 декабрдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг янги иш режими кучга киради.

805
0
UzNews.uz

30 декабрдан бошлаб республикадаги барча метан заправкалар 24 соат давомида ишлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари соат 09:00 дан иш бошлайди.

Янги иш тартибини инобатга олган ҳолда автотранспорт воситалари эгалари сутканинг ўзлари учун қулай бўлган вақтида навбатларсиз автомобилларга ёқилғи қуйишлари мумкин.

Аввалроқ, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишининг олдини олиш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш вақти чеклангани ҳақида хабар берган эдик.

805
0

Комментарии