• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 30 декабря 2025

Янги йил байрами кунлари қатор ҳудудларда қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

31 декабрдан 5 январгача 6 та ҳудудда, жумладан, Тошкент вилоятида қор кўчиши хавфи ортиши прогноз қилинмоқда.

1314
0
UzNews.uz

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 2025 йил 31 декабрдан 2026 йил 5 январгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юқори бўлиши прогноз қилинмоқда.

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
Самарқанд вилоятининг: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тоғ тизмаси);
Наманган вилояти: Поп тумани.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, сайёҳлар ва тоққа чиқишни режалаштираётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш ва хавфли ҳудудларга чиқмаслик сўралди.

1314
0

Комментарии