• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 8 января 18:47

Учтепа тумани ҳокимлиги ходими $3 минг пора олаётганда ушланди

Туман ҳокимлиги вакили тадбиркорнинг дўконини бузилиши керак бўлган объектлар рўйхатига киритмасликка ваъда бергани учун пул талаб қилган.

677
0
ДХХ

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан пойтахт ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси қўлга олинган.

Ҳокимлик ходими жорий йилда Учтепа тумани ҳудудида бузилиши керак бўлган савдо ва бошқа объектлар рўйхати шакллантирилганини айтиб, тадбиркордан 3 минг доллар талаб қилган.

Бунинг учун у туман ҳокимлигининг юқори мансабдор шахслари билан алоқалари орқали тадбиркорга тегишли дўконни ушбу рўйхатга киритмасликка ва бузилишининг олдини олишга ваъда берган.

У тадбиркордан сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди (кўп миқдорда фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов олиб борилмоқда.

677
0

Комментарии