• 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 970 сум
    -32.05
  • 13 928 сум
    -56.49
  • 153 сум
    -0.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество Сегодня, 14:05

Расман: Ўзбекистонда китоб ўқийдиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилади

Маҳкумларнинг китоб ўқигани махсус комиссия томонидан тасдиқланади. Шу асосда суд жазо муддатини йилига 30 кунгача қисқартириши мумкин бўлади.

189
0
UzNews.uz

Қатор қонун ҳужжатларига тузалиш йўлига ўтган маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қўшимчаларга кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан китоб ўқиганлик учун жазо муддатини қисқартириш чораси қўлланилиши мумкин.

Бунда махсус комиссия маҳкумнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ва тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги фактини тасдиқлаши лозим.

Жазо муддати ҳар бир ўқилган китоб учун 3 кунга, лекин бир йил давомида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қисқартирилиши мумкин.

Китоблар ўқилганлигини аниқлаш жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан маҳкумнинг аризаси асосида амалга оширилади. Комиссия йиғилишлари йилига камида икки марта ўтказилади.

Имтиҳон натижаларига кўра комиссия маҳкумларнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисида хулоса қабул қилади. Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек унинг сўровига кўра ҳимоячисига берилади.

Китоб ўқилганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда муассаса маъмурияти маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан жазони ўташ муддатини қисқартириш тўғрисида судга тақдимнома юборади.

Кейинчалик маҳкумнинг тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан жазони ўташ муддатини қисқартириш суд қарори билан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси ўтган йилнинг сентябрь ойида Сенат томонидан маъқулланган эди.

189
0

Читайте также

Сенат колонияларда китоб ўқийдиган маҳкумлар учун жазо муддатини қисқартиришни маъқуллади

Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга нисбатан жазони ўташ муддатини қисқартиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Комментарии