• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 февраля 10:41

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа қайд этди — видео

Мусобақада Ўзбекистондан кейин иккинчи ўринни Малайзия ўринни эса АҚШ эгаллади.

1145
0
Видеодан кадр

Покистонда ўтказилган нуфузли IX “Жамоа руҳи” халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги разведкачилари 97,3% натижа билан ғалаба қозонишди. Иккинчи ўринни Малайзия (82,1%), учинчи ўринни эса АҚШ (76,4%) эгаллади, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати.

Мусобақада дунёнинг 19 та давлатидан 34 та жамоа иштирок этди. Улар 90 км масофани босиб ўтиш жараёнида 31 маротаба турли мураккаб ва кутилмаган тўсиқлар ҳамда амалий тест синовларини бажаришлари лозим эди. Ушбу масофани ҳарбийларимиз 33 соат 34 дақиқада босиб ўтди.

Шунингдек, ҳарбийларимиз 80 кг вазндаги "ярадор"ни 5 км масофага ташиш бўйича мутлақ рекорд (27 дақиқа) ўрнатишди.

1145
0

Комментарии