• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 февраля 12:01

Россива ва Украина ўртасидаги жангларда иштирок этган ўзбекистонлик қамалди

25 ёшли йигит Россияда аввал қамалган. Сўнг, шартнома асосида жангларда қатнашган.

995
0
Иллюстрация

Судланувчи М.С. 2022 йилда ишлаш мақсадида Россияга кетган, 2023 йилда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун Москва шаҳрида ҳукм қилиниб, 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум этилган. Жазони ўташ давомида у Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, 2025 йил май–август ойларида Россия–Украина қуролли тўқнашувларида иштирок этган.

Суд унинг қилмишини Ўзбекистон Республикаси ЖК 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) билан тўғри квалификация қилинган деб топди. Шу билан бирга, ЖК 223-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (давлат чегарасини ёриб ўтиш) бўйича айблов асоссиз деб топилиб, ушбу қисм бўйича реабилитация қилинди.

Суд М.С.ни ЖК 154-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазо умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланди.

995
0

Комментарии