• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 23 февраля 17:22

Ўзбекистон илк бор мезбонлик қиладиган FIFA Series турнирининг ўйинлар тақвими маълум бўлди

Ўзбекистон илк бор FIFA Series халқаро турнири ўйинларига мезбонлик қилади. Учрашувлар ўтказиладиган сана, вақт ва жойлар белгиланди.

3415
0
uznews.uz

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, тарихда илк бор республика ҳудудида ўтказиладиган ФИФА Series турнири тўртта терма жамоа - Ўзбекистон, Венесуэла, Габон ҳамда Тринидад ва Тобаго терма жамоаларини бирлаштиради. Мини-турнир доирасида терма жамоалар Ўзбекистонда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Дастлабки ўйинлар 27 март куни бўлиб ўтади. Венесуэла терма жамоаси "Пахтакор" стадионида Тринидад ва Тобагога қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув соат 15:00 да бошланади. Шу куни соат 19:00 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида Габон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Иккинчи ўйин 30 март куни бўлиб ўтади. Соат 15:00 да Габон терма жамоаси Тринидад ва Тобагони қабул қилади, ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ва Венесуэла ўртасидаги ўйин соат 19:00 да бошланади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иккала ўйини ҳам "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

3415
0

Комментарии