• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 сентября 2020

Куз мавсумида энг аввал кимлар гриппга қарши эмланиши зарурлиги айтилди

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида куз мавсумида шамоллаш кўпайиши ва коронавирусга қўшимча бошқа касалликларнинг ҳам ортиши ҳақида гапирилди.

1737
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 сентябрь куни ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.  

Йиғилиш аввалида давлат раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Касаллик ҳамон бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётгани, сўнгги кунларда юртимизда ҳам беморлар сони кўпайгани афсус билан қайд этилди. Темир интизом ва тартибни таъминлаб, барча жойларда санитария талабларига қатъий амал қилиш кераклиги яна бир бор таъкидланди.

Куз мавсумида шамоллаш кўпайиши, коронавирусга қўшимча бошқа касалликларнинг ортишини инобатга олиб, беморлар учун яратилган захира ўринларини кўпайтириш, зарур тиббий жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва мактаб ўқитувчиларини, 65 ёшдан ошган кексаларни гриппга қарши эмлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

1737
0