• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 апреля 14:11

Шавкат Мирзиёев Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон президенти буюк давлат арбоби хотирасига ҳурмат бажо келтириб, Амир Темур хиёбонига дарахт экди.

476
0
president.uz

Давлат раҳбари бугун, 9 апрель куни Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонига ташриф буюриб, буюк давлат арбоби, саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Тадбир якунида давлатимиз раҳбари Амир Темур хиёбонига дарахт экди.

Таъкидлаш жоизки, шу кунларда республикамизда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда. Юбилей муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб кўплаб маънавий-маърифий, илмий ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, Амир Темур хиёбонида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Қайд этилишича, ҳар йили апрель ойи Амир Темур ойига айланади.

476
0

Комментарии