• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 апреля 13:25

Тошкент вилоятида Telegram орқали мактаб ўқувчисига шаҳвоний мазмундаги хабар юборган мактаб директори қамалди

Судда эркак бундай хабарларни тарбиявий мақсадларда ёзганини айтди.

976
0
Иллюстрация

Жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судида жинсий зўравонликда айбланаётган 24-умумтаълим мактаби директори 38 ёшли Ж.И.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб.

Иш материалларига кўра, фуқаро Ж.И. мактаб ўқувчисига Telegram мессенжери орқали шаҳвоний мазмундаги хабарлар ёзган.

Судда эркак бу каби хабарларни гўёки тарбиявий мақсадларда ёзганини, қилмишига пушаймон бўлганини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб, суддан жазони енгиллаштиришни сўраган.

Суд қарори билан фуқаро Ж.И. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

976
0

Комментарии