• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 2 мая 08:58

Наманганда қалбаки $10 мингни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар қалбаки пулларни шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

587
0
Видеодан кадр

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Божхона идоралари билан ҳамкорликда Чуст туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Янги Наманган туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс ва Чуст туманида истиқомат қилувчи, 1980 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, хориждан олиб келинган қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

587
0

Комментарии