• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 мая 11:47

Тошкентда банк ходимлари омонатга қўйилган $500 мингни ўғирлашди

Ҳолат юзасидан иккита модда билан жиноя иши қўзғатилган.

860
0
АИ / UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг банк омонатига қўйган 500 000 АҚШ долларини сохта ҳужжатлар асосида қўлга киритиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

860
0

Комментарии