• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 сентября 2020

Cobalt ҳайдовчиси кескин бурилишда бошқарувни эплай олмай, каналга тушиб кетди

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Йўловчи қиз эса сув остида қолган автомобилдан чиқиб кетган.

1352
0
ФВВ

10 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Кескин бурилишда Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автомобиль бир неча марта ағдарилган ва яқин атрофдаги «Наманган» каналига тушиб кетган.

«Автомобиль ағдарилган вақтдаги куч ҳайдовчини машинадан улоқтириб юборган ва у воқеа жойида вафот этган», - дейилади хабарда.

Шунингдек, машина салонида яна бир нафар аёл киши бўлган. У сув остида қолган машинадан хавфсиз чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Воқеа жойига Наманган вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, тегишли амалий чоралар кўрилди.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Машина эса махсус техникалар ёрдамида каналдан олиб чиқилган.

1352
0