• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 14 мая 14:46

Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи халқаро қидирувга берилди

Агентликнинг собиқ ходими фирибгарликда гумонланиб, Интерпол каналлари орқали қидирилмоқда.

596
0
INTERPOL

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров Ўзбекистон томонидан Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган.

Қидирув варақасида кўрсатилган маълумотларга кўра, А. Тоштемиров фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланмоқда.

Аввалроқ фуқароларни Жанубий Кореяга ноқонуний ишга юбориш билан боғлиқ коррупсион схема фош этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликларининг собиқ ходимлари ва бошқа шахслар фирибгарлик йўли билан хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, қарийб 90 млн доллар олган.

596
0

Комментарии