• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 сентября 2020

Самарқанд – Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилади

Украина ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, IT Parк ташкил этиш, соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳалар ташкил қилишга келишиб олинди.

1409
0
Украина элчихонаси

Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов билан учрашди.   

Унда Самарқанд ва Львов шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Бундан ташқари, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда IT Parк ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама этилди.

Қайд этилишича, томонлар тез фурсатда украиналик ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар иштирокида онлайн режимда самарқандлик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

1409
0