• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 8 сентября 2020

“Ўзметкомбинат” АЖ раиси вафот этди

АЖ бошқарув раиси Сергей Вьюненко 42 ёшида вафот этди. 

2118
0
“Ўзметкомбинат” АЖ

Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Анатольевич Вьюненконинг вафот этганлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда раис оғир оқибатларга олиб келган қисқа давом этган касаллик туфайли вафот этгани маълум қилинган. Бироқ марҳумнинг айнан қайси касалликдан вафот этганига аниқлик киритилмаган.

Сергей Вьюненко 1978 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Евроосиё Инновацион университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда “Қозоғистон алюмин” акциядорлик жамиятида қувурлар монтажчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик йирик металлургия корхоналарида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2118
0