• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 сентября 2020

Тест синовларининг 2-кунида ҳам 5 мингдан ортиқ абитуриент имтиҳонга келмади

Шундан 40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун четлатилган.

1291
0
ЎзА

Тест синовларининг иккинчи кунида  5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади. Бу ҳақда Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг 2020 йил 3 сентябрь куни якуни бўйича эълон қилган ахборотида маълум қилди.  

Унга кўра, республикадаги 65 та объектда (48 та стадион ва 17 та хиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 17.00 да бошланиб, 20.00 да тугади.

Наманган вилоятида об-ҳаво туфайли, 2-сменада имтиҳон соат 18.30 да бошланиб, 21.30 да тугади.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 919 нафар абитуриентдан 112 103 нафари – 95,1 % қатнашди.

6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.

Жами 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади.

40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун четлатилди.

75 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида:

–  62 нафари телефон ва электрон қурилмалар;

–  7 нафари шпаргалка;

–  4 нафари тест материалларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани;

–  2 нафари бошқа шахснинг ўрнига киргани учун четлатилди.

Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган 6 нафар “сохта абитуриентлар” жараёндан четлатилиб, Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ўтказилаётган тест имтиҳонларининг 1-кунида 6 312 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестда иштирок этиш учун келмагани маълум қилинганди.

1291
0