• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 августа 2020

Эксперт калта пайпоқ кийиш бесоқолбозлик белгиси эканлигини айтди — видео

“Муносабат” кўрсатувида экспертлар ёшлар йиртиқ жинси, калта пайпоқ кияётганини танқид қилишди. 

3435
0
Скриншот

“Ўзбекистон” каналининг “Муносабат” ижтимоий-сиёсий кўрсатувида экспертлар иштирокида ўзбек жамиятида ёшларнинг кийинишини кескин танқид қилишди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мансур Мусаев бир қатор ҳолатларга ўз муносабатини билдирди:

— Ёшларимиз йиртиқ-ямоқ кийимлар кийиб юради. Буни тарихига назар ташлаш керак. Йиртиқ-ямоқ қаердан келиб чиқди? Қадимда Римда яшовчи лотин қабиласи бўлган. У қабила жамият нафратига учраган. Ота-онаси ланъатлаганлар алоҳида белгида бўлиши учун йиртиқ-ямоқ кийиб юришган. Ёки Ҳиндистондаги чандаллар ҳам туғилганидан йиртиқ-ямоқ кийиб юрган, - дейди мутахассис. 

Римда чўчқани қурбонлик қилувчи алтарлар бўлган. Чўчқа ўзининг ахлатини яхши ейиши учун лабини шиширишган. Ҳозир қизларимиз лабларини ботокс қилдирмоқда, деган у ўз мулоҳазаларини билдириб.

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам кийим масаласида ўз муносабатини билдирди:

“ТВда кўрдим. Кийинган, “бабочка” таққан. Шими йиртиқ, оёғида пайпоғи йўқ. Туфли билан ўтирибди. Эрталабки маънавий-маърифий кўрсатувда” дейди актёр.

У шунингдек, кўрсатув пайти инглиз тилида туғилган кун табриги айтилганига энсаси қотганини билдирди.

Мансур Мусаев Европада калта пайпоқ ва ажралиб турувчи соч турмаги ноанъанавий жинсий ориентация вакилларининг рамзи эканлигини айтди.

3435
0