• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 августа 2020

“Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасида COVID-19’га қарши курашиш учун ажратилган 2,8 млрд сўм талон-торож қилинган

Жамғарма директори ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олгани аниқланди.

1375
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказди.

Жамғарма директори М.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар берди.

Ушбу ҳолат бўйича жамғарма директори М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, муҳтож оилаларга ёрдам берувчи 1988 йилда тузилган ушбу жамғарма коронавирусга қарши курашишда Ўзбекистон ҳукуматига марказлашган молиявий ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олганди.

1375
0