Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 25 август куни соат 16:24ларда A-373, “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг 222,3 км. “Водий – Тошкент” йўналишида ҳаракатланган “Исузу” русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилган.
Бунинг оқибатида ёнғин келиб чиққан. Автомашина ичидаги ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, юк машинанинг юкхонасида 8 тонна қурилиш хом ашёси, яъни бетонга қўшиладиган кимёвий эритма борлиги маълум бўлган.