• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 августа 2020

Янги ўқув йилида мактаб формаси мажбурий бўлмайди

Халқ таълими вазирига кўра, бу қарор вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган.

2201
0
ХТВ

Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди. Бу ҳақда АОКАда Халқ таълими вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, вазиятдан келиб чиқиб 2020-2021 ўқув йилида баъзи анъанавий талаблардан воз кечилади. 

Хусусан, давлат мактабидаги ўқувчилар учун форма мажбурий бўлмайди. Яъни мактаб ўқувчиларини маълум бир кўринишдаги мактаб формасини сотиб олишга мажбурлаш мумкин эмас. Ўқувчилар белгиланган умумий тартибга риоя қилган ҳолда ўзи истаган кийимида келишлари мумкин.

2201
0