• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 августа 2020

“Ўзбекнефтгаз” мансабдорлари қарийб 300 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилди

Жавобгар шахслар Н.Б. ва Б.У.лар томонидан ўзининг ихтиёрида бўлган товар-моддий бойликларни сақлаш ва сарфлашда ички тартиб қоидаларига риоя қилмасдан талон-торож қилишган.

990
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказди. 

Бошқармага қарашли Сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари Н.Б. ва Б.У.лар томонидан ўзининг ихтиёрида бўлган товар-моддий бойликларни сақлаш ва сарфлашда ички тартиб қоидаларига риоя қилмасдан, ишониб топширилган жами 297,8 млн сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

Ушбу ҳолатлар бўйича жавобгар шахс Н.Б. ва Б.У.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

990
0