Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, кеча, 18 август куни Ўзбекистонда 591 ҳолатда касаллик қайд этилган. Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 518 нафарни ташкил этмоқда.
Уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 5 ўлим — Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар қайд этилди.
Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 643 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 36 518 нафар бемордан 32 223 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.