• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 августа 2020

“Нексия” ва “Зил-130” иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

“Нексия” ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк автомашинаси билан ЙТҲ содир этди. 

1549
0
ИИВ ЙҲХББ

Наманганда “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотгани сабаб ЙТҲ содир бўлган ва бир киши қурбон бўлгани айтилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 август куни соат 09:00 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 22-километрида, ҳайдовчи, 1986 й.т. Ш.А. “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1966 й.т. М.Т. бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув натижасида, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Барча ҳайдовчилардан транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

1549
0