Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганлар бўйича статистикани эълон қилди. 2020 йил 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 7 соат ичида 252 янги ҳолатлар рўйхатга олинган.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 222 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар 32 062 (+482) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди.
Ҳозирда 4 048 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.