"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Республика махсус комиссияси баёнига мувофиқ жорий йилнинг 17 августидан бошлаб ҳудудлар аро қатновчи жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ҳаракати қайта йўлга қўйилишини маълум қилди.
Таъкидланишича, санитария ва эпидемиологик орасталикни сақлаш мақсадида транспорт воситаларини дезинфекциялаш қатъий назоратга олинади.
Шунингдек, йўналишга чиқиш олдидан ҳар бир ҳайдовчи ва чиптачи тана ҳарорати тиббий меъёрда бўлган ҳолда, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланиши назоратга олинади.
Йўналишга чиқиш олдидан ва кейин "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги ҳар бир автосаройда автобуслар тўлиқ дезинфекция қилинади.
Маълумот учун, санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди.