• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 31 июля 2020

Истеъмолчилар учун электр энергияси нархи оширилмайди — “ИЭС” АЖ

Тарифларнинг оширилиши соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдорлиги айтилди.

1932
0
t.me/ies_uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 29 июлдаги 5-сонли йиғилиши қарорига асосан 2020 йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш бўйича электрэнергетика соҳаси корхоналари ўртасида янги тарифлар жорий этилиши белгиланган.  

Қайд этилишича, ушбу тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши, соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдор бўлиб, оқибатда электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифларига таъсир кўрсатмайди, яъни нархларнинг ошишига сабаб бўлмайди. Бироқ «Toshkent IEM» АЖ хабарида бундай изоҳ йўқлигини, мурожаат истеъмолчиларга қарата қилинганини таъкидлаш жоиз. Шу боис бу хабар маҳаллий ОАВ ва аҳоли ўртасида нотўғри талқин қилинишига олиб келди.

Аввалроқ, «Toshkent IEM» АЖ электр энергияси тарифлари оширилаётгани ҳақида хабар берганди.

1932
0